Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Парижда Франция, Британия ва Украина раҳбарлари қисқа музокаралар ўтказди

Парижда Франция, Британия ва Украина раҳбарлари қисқа музокаралар ўтказди

Франция Президенти Эммануэл Макрон, Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Париждаги Елисей саройида музокара олиб борди. Бу ҳақда Sky News маълум қилмоқда.

Учрашув “истак билдирганлар коалицияси” йиғилиши бошланишидан олдин ўтказилган. Музокаралар тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Учрашувда 31 мамлакат делегациялари ва раҳбарлари иштирок этади. Мажлисни Макрон ва Стармер бошқаради.

Илгари Стармер Буюк Британия ва Франция Украина билан ҳамкорликда АҚШга тинчлик режасини тақдим этиш устида ишлашини маълум қилганди.

Макрон ва Зеленский икки томонлама учрашувда Украинада тинчликпарвар кучларни жойлаштириш имкониятини муҳокама қилишган.

Киритилди: 17:47 27.03.2025. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!