Париж полицияси Чемпионлар лигаси финалидаги тартибсизликларда иштирок этган 68 нафар футбол ишқибозини ҳибсга олди.
Бу ҳақда BFMTV телеканали ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси таяниб хабар берди.
"ПСЖ" клуби Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонганидан сўнг, тартибсиз мухлислар пойтахт ҳалқа йўлини тўсишга ҳаракат қилишди.
Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Бруно Ретайо ҳуқуқ-тартибот идораларига "қаттиқ ҳаракат қилиш"ни буюрганини айтди. Пойтахтда хавфсизликни 5,4 минг полициячи ва жандармлар таъминламоқда.
"ПСЖ" илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айланди ва турнирнинг финал учрашувида бешта тўп фарқи билан ғалаба қозонган биринчи жамоага айланди. Мюнхенда бўлиб ўтган ҳал қилувчи ўйинда Париж клуби Миланнинг "Интер" клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.