Полиция патрули Америка банки бўлими биноси ёнига портловчи модда қўймоқчи бўлган шахсни жиноят устида қўлга олди. Франция прокуратурасининг хабар беришича, воқеа 28 мартга ўтар кечаси содир этилган.
Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган шахснинг ёнида қўлбола портловчи қурилма – ёнилғи тўлдирилган 5 литрли канистра ва детонатор вазифасини ўташи керак бўлган пиротехника воситаси бўлган.
Жиноятчининг иқрор бўлишича, уни Snapchat платформаси орқали 600 евро эвазига ёллашган. Унинг воқеани видеога олиши керак бўлган шериги эса ходиса жойидан қочиб кетишга улгурган.
Франция тергов органлари ушбу терактни "Эроннинг Европадаги АҚШ ва Исроил манфаатларига қаратилган таҳдидларининг амалга оширилиши" деб ҳисобламоқда.