Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Парижда автомобил футбол мухлисларига бориб урилди

Парижда автомобил футбол мухлисларига бориб урилди

“ПСЖ” футбол клуби Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Арсенал” жамоасини мағлуб этгач, минглаб мухлислар Парижнинг Елисей майдонида тўпланди.

Полиция маълумотларига кўра, Елисей яқинидаги кўчалардан бирида автомобил одамлар тўдасига урилиб, уч кишини босиб кетган. Ҳодиса нима сабабдан содир бўлгани ҳозирча номаълум.

Le Parisien нашрининг ёзишича, жароҳатланган уч киши касалхонага етказилган, улардан бири оғир аҳволда, қолган икки нафари эса нисбатан оғир жароҳат олган. Воқеадан сўнг ўнлаб мухлислар автомобил ортидан қувиб борган. Орадан кўп ўтмай, автомобил воқеа жойидан бир неча метр нарида ёниб кетган ҳолатда топилган.

“ПСЖ” клубининг ғалабасидан кейин кечаси юз берган тартибсизлар давомида Париж полицияси 43 кишини қўлга олган, деб хабар бермоқда BFMTV.

Киритилди: 11:22 08.05.2025. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!