Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар биринчи май куни Парижда 100 мингга яқин одам иштирок этган намойишда содир бўлди, ҳуқуқ-тартибот ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди.
Намойишчиларга қўшилган бир неча киши тўполон бошлаган.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида жавоб қайтаришган.
Қайд этилишича, безорилар банклардан бирининг филиалини ҳам бузиб ташлаган. Бир неча киши ҳибсга олинган.
BFMTV нашри полиция маълумотларига таяниб, 13 нафар ҳибсга олинганини аниқлади.
Аввалроқ Париж полицияси префекти Лоран Нуньес пойтахтдаги 1 май намойишида 2000 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари хавфсизликни таъминлаётганини маълум қилганди.