Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, олов Франция пойтахтидан 70 км жанубда жойлашган машҳур Фонтенбло ўрмонининг қарийб 800 гектар майдонини қамраб олган. Жазирама, қурғоқчилик ва кучли шамол туфайли аланга қарағайзорлар бўйлаб тез тарқалиб кетган.
Ёнғинни ўчиришга 400 га яқин ўт ўчирувчи, ўнлаб техника ва иккита самолёт жалб қилинган. Ҳукумат маълумотларига кўра, аҳоли пунктлари учун хавф йўқ.