Париж прокурори Лор Бекко Лувр музейидаги ўғрилик 88 миллион евро миқдорида зарар етказганини маълум қилди.
BFMTV телеканали унинг сўзларига асосланиб хабар бермоқда.
"Лувр директори етказилган зарарни 88 миллион еврога баҳоламоқда. Бу таъсирли миқдор, аммо уни тарихий зарар билан солиштириб бўлмайди", деб таъкидлади Бекко.
Айни пайтда Франция Маданият вазирлиги Financial Times нашрига ўғирланган заргарлик буюмлари суғурталанмаганлигини маълум қилди. Луврда оддийгина бундай сиёсат йўқ, чунки Леонардо да Винчининг "Мона Лиза" ва "Буюк Танис сфенкси" каби асарларнинг қадр-қимматини баҳолаб бўлмайди. Вазирлик вакилининг тушунтиришича, миллий музей экспонатлари нормал сақланадиган жойда бўлса, давлат ўзининг суғурталовчиси сифатида ишлайди.
Франция Маданият вазири Рашида Дати якшанба куни музейдаги талончилик ҳақида маълум қилди. Музейдан Наполеон III даврига оид саккизта қимматбаҳо буюмлар, жумладан, диадема, жиға ва маржонларни ўғирлаб кетишди. Тергов маълумотларига кўра, ўғрилар жиҳоз сотувчиси билан олдиндан келишиб олган бўлиши мумкин ва жиноятдан сўнг скутер ва велосипедда қочиб кетган бўлиши мумкин.