Париж прокуратураси "Миллий митинг" партиясининг парламентдаги фракцияси етакчиси Марин Ле Пенни беш йиллик қамоқ жазосини, шунингдек, худди шундай муддатга овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилди.
Бу ҳақда BFMTV телеканали маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, прокуратура бундай талабни Ле Пен ва унинг шерикларига Европа парламентида депутат ёрдамчиларини сохта ёллаганликда айблаши муносабати билан қўйган.
Қайд этилишича, аввалроқ 2027 йилда Франция президентлиги учун ўз номзодини қўйиш ниятини билдирган Ле Пен ҳам 300 минг евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин.