Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Париж – Пекин Буюк Ипак йўли бўйлаб” халқаро автопойгаси иштирокчилари Қорақалпоғистонда

“Париж – Пекин Буюк Ипак йўли бўйлаб” халқаро автопойгаси иштирокчилари Қорақалпоғистонда

Франциянинг "ATYPIC Travel Organisation" компанияси томонидан ташкил этилган "Париж – Пекин Буюк Ипак йўли бўйлаб" халқаро автопойгаси 2026-йил июль–сентябрь ойларида Туркия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой ҳудудлари орқали ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли халқаро лойиҳа Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатларнинг бой тарихий-маданий мероси, табиий масканлари ва туризм салоҳиятини дунё жамоатчилигига намойиш этишга хизмат қилади.

Автопойга иштирокчилари 2026 йил 30 июль куни Бейнеу (Қозоғистон Республикаси) – Жаслиқ (Довут ота) – Нукус йўналиши орқали Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига кириб келди.

Халқаро тадбир Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, экологик ва автотуризмни ривожлантириш, шунингдек, ҳудуднинг ижобий туристик имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон ўзининг бетакрор табиати, бой тарихий мероси ва замонавий туризм имкониятлари билан халқаро меҳмонларни кутиб олишда давом этмоқда.

Киритилди: 17:55 03.08.2026. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!