Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Парагвайнинг ЖЧга чиқиши муносабати билан 5 сентябр мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинди

Парагвайнинг ЖЧга чиқиши муносабати билан 5 сентябр мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинди

Парагвай миллий жамоаси Эквадор билан (0:0) ҳисобида дуранг ўйнаб, муддатидан олдин ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлди.

Мамлакат президенти 2010 йилдан буён илк бор мундиалга йўлланма олган миллий жамоанинг ютуғини муносиб тарзда эътироф этди.

Натижада Парагвай етакчиси 5 сентябрни дам олиш куни ва миллий байрам деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Маҳаллий ҳокимият органларининг расмий манбаларида эълон қилинган ҳужжатда таъкидланишича, дам олиш куни тиббиёт соҳаси ходимларига, шунингдек, жамият учун зарур бўлган давлат хизматлари соҳасида банд бўлган амалдорларга татбиқ этилмайди.

Киритилди: 11:59 05.09.2025. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!