Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Парагвайда 57 тонна марихуана мусодара қилинди

Парагвайда 57 тонна марихуана мусодара қилинди

Парагвайда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган “Марангату” операцияси давомида 57 тонна марихуана мусодара қилинди.

Бу ҳақда мамлакат президенти Сантьяго Пенья ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

"Биз Марангату операцияси билан уюшган жиноятчиликка жиддий зарба бера олдик, натижада 57 тонна сиқилган марихуана мусодара қилинди”, деди у.

Гиёҳванд моддалар савдогарлари марихуанани Бразилияга жўнатмоқчи бўлган, деди Пенья. Унинг сўзларига кўра, бу мусодара қилинган энг йирик гиёҳванд моддалар жўнатмасидир.

Операция натижасида тўрт киши қўлга олинди, дея қўшимча қилди Пенья.

Киритилди: 08:43 25.12.2024. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!