Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикасининг иккинчи даражали "Достиқ" ("Дўстлик") ордени билан тақдирланди.
Мукофотни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ушбу мамлакатнинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов топширди.