Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари яқинда бўлиб ўтган парламент мажлисидаги нутқида аҳоли сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа эканини таъкидлади.
Ҳақиқатан, юртимиз аҳолиси йилига қарийб 1 миллион нафарга ўсиб бораяпти. Ер ва сув манбалари эса чекланган. Шу боис ички бозор барқарорлигини омилкорлик ва ҳосилдорлик орқали таъминлаш мумкин.