Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Оздирувчи кофе маҳсулотларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Оздирувчи кофе маҳсулотларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

“Ғишткўприк“ чегара божхона пост орқали пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 14 дона кўк рангли пакетларга солинган оздирувчи кофе маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Маълум қилинишича, Божхона қўмитаси Марказий лабораториясининг хулосасига кўра, жами 3 221, 36 грамм бўлган вазн йўқотиш учун мўлжалланган кофе маҳсулотлари таркибида “сибутрамин“ кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди.

Маълумот учун: “Сибутрамин“ моддаси- 2019 йил 27 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир этувчи моддалар айланишини тартибга солиш тўғрисида“ги 818-сон қарорида келтирилган рўйхатга кўра, республика ҳудудига муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи моддаларга киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:22 09.11.2024. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!