Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

ОЗАРБОЙЖОНДА “ЎЗБЕКИСТОН КИНОСИ” КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА

ОЗАРБОЙЖОНДА “ЎЗБЕКИСТОН КИНОСИ” КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Озарбойжон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билaн жорий йилнинг 7-10 декабрь кунлари Боку шаҳрида “Ўзбекистон киноси кунлари” бўлиб ўтади.

6 декабрь куни бир гуруҳ киноижодкорлар Озарбойжон пойтахтига етиб келишди. Делегация таркибидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, кинорежиссерлар Элдор Мамедов, Дилмурод Масаидов, киножурналистлар Феруза Нодирова, Шоира Рауфбоева ва бошқалар ўрин олган.

Кино кунлари доирасида озарбойжонлик кино мухлисларига “Азалий дўстлик ва қардошлик”, “Аёл қисмати”, “Фариданинг 2000 қўшиғи”, “Барон 2: Соғинч”, “Мақсуд Шайхзода” сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилиши кутилмоқда.

Киритилди: 09:13 07.12.2022. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!