Маданият кунлари доирасида консертлар, театрлаштирилган томошалар, китоблар кўргазмаси ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.
1-4 август кунлари Боку шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказиладиган маданият кунлари доирасида консертлар, театрлаштирилган томошалар, китоб кўргазмаси ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.
Тўрт кун давом этадиган маданият кунларида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Ҳошимжон Исмоилов, Зулайхо Бойхонова, Гюлсанам Мамазоитова, Женисбек Пиязов, Самандар Алимов ва бошқалар озарбайжонлик томошабинлар олдида чиқиш қилади.