Озарбайжон президенти Илҳом Алиев АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенга Арманистон билан яқин орада музокаралар олиб борилиши ҳақида маълум қилди, деб ёзади «Orda.kz».
Илҳом Алиевнинг айтишича, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар яқин орада Олмаотада бўлиб ўтади, бу музокаралар тинчлик шартномасини илгари суришга бағишланади.
Қозоғистон узоқ вақтдан бери ўзини тинчлик музокаралари учун платформа сифатида таклиф қилиб келади. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев 15 апрель куни Ереванга ташрифи чоғида Арманистон-Озарбайжон мулоқотини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.