Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Озарбайжон Суриядаги дипломатик миссиясини тиклади

 Озарбайжон Суриядаги дипломатик миссиясини тиклади

Озарбайжон 2011 йилдан бери биринчи марта Дамашқдаги элчихонаси фаолиятини тиклади. Муваққат ишлар вакили аллақачон Сурия пойтахтига етиб келди ва ўз вазифаларини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда Озарбайжон ТИВ.

« Ушбу муҳим қадам Озарбайжон ва Сурия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичининг бошланиши, сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш учун имкониятлар яратилишидан далолат беради », — дейилади департаментда.

✍️ Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат халқаро ҳуқуқ тамойилларига амал қилган ҳолда Сурияда барқарор тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдори эканини тасдиқлади. Ўтиш даврида элчихона Сурия муваққат ҳукумати билан икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шарани ўтиш давридаги президентлик вазифасини бажаришга киришгани билан табриклаган эди. «Озарбайжон мамлакатингиз учун ушбу муҳим ўтиш даврида зарур кўмак ва ёрдамни кўрсатишга тайёр», — деди Алиев ва ал-Шарани Бокуга ташриф буюришга таклиф қилди.

Киритилди: 06:54 18.02.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!