Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Озарбайжон президенти Нетаняху ва Эрдоған ўртасида учрашув уюштирмоқчи

Озарбайжон президенти Нетаняху ва Эрдоған ўртасида учрашув уюштирмоқчи

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Бокуда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида учрашув ташкил этишга уринди, деб хабар бермоқда Глобес. Туркия Нетаняху самолётини ўз ҳаво ҳудудидан ўтказишга рухсат бермагани учун учрашув муваффақиятсиз тугади.

Бу маълумотларга кўра, учрашув Нетаняхунинг 8-майга мўлжалланган Бокуга ташрифи чоғида бўлиб ўтиши керак эди. Туркиянинг муросасизлиги ташрифнинг номаълум муддатга қолдирилганига олиб келди.

Аввалроқ Туркия ҳукумати Исроил президенти Исаак Герцогнинг иқлим саммити учун Бокуга учишига ҳам тўсқинлик қилган эди.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!