Американинг NASA космик агентлиги сизиб чиқиш ҳолати аниқланганидан сўнг, "Artemis II" ракетаси ва "Orion" кемасини учиш майдончасидан йиғиш цехига қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда.
"РИА Новости" хабарига кўра, агентлик техникани қайтариш бўйича эҳтимолий қадамлар ҳақида баёнот берган.
"NASA 'Artemis II' ракетаси ва 'Orion' кемасини йиғиш цехига қайтариш учун зарур чораларни кўрмоқда", — дейилади хабарда.
Бу қарор двигателнинг оралиқ криоген босқичида гелий оқимининг бузилиши қайд этилганидан сўнг қабул қилинди.
NASA вакилларининг таъкидлашича, ушбу вазият "март ойидаги учиш вақтига деярли аниқ таъсир кўрсатади".
Миссиянинг учирилиши 6 мартга режалаштирилган эди.