Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Охирнинг бошланиши": Молдова Гагаузияга нисбатан чекловлар жорий этди

"Охирнинг бошланиши": Молдова Гагаузияга нисбатан чекловлар жорий этди

Молдова Конституциявий суди (КС) Гагаузия автоном ҳудудий тузилмасининг (АҲТ) ўз прокурорини тайинлаш ҳуқуқини бекор қилди. Бу ҳақда КС судьяси Домника Маноле маълум қилди.

Суд қарорига кўра, Гагаузиянинг махсус мақоми тўғрисидаги қонуннинг прокуратурага оид қоидалари (21-модда), шунингдек, Молдова прокуратураси тўғрисидаги қонуннинг бандлари (25-модданинг 3-банди ва 26-модда) Конституцияга зид деб топилди.

Ушбу қарор билан КС Гагаузия прокурорининг бир қатор ваколатларини бекор қилди. Энди Молдова бош прокурори мухторият прокурорини тайинлашда унинг ҳокимияти билан келишиши шарт эмас.

Гагаузия ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Виктор Петров ўзининг Telegram каналида Молдова Конституциявий судининг Гагаузияни прокурор тайинлаш ваколатидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарори республика автономиясининг "охирининг бошланиши" эканлигини таъкидлади. У яна, шу тарзда бутун ҳокимият тизимини бузиш жараёни бошланганлиги ҳақида қўшимча қилди. Петров, шунингдек, Молдова ҳукумати гўёки ягона давлат доирасидаги ҳамкорлик келишувларини бузаётганини таъкидлади. У шундай ёзди: "Бугун - прокуратура, эртага - Халқ кенгаши, ундан кейин - Ижроия қўмитаси. Мақсад ойдин: мухториятни мамлакатнинг сиёсий харитасидан ўчириб ташлаш, унинг ўрнига фақат кўзбўямачилик учун безатилган пешлавҳани қолдириш."

Киритилди: 22:36 14.04.2025. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!