Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасида юз берган отишма натижасида Қирғизистоннинг 6 та қишлоғи электр таъминотисиз қолди, деб хабар қилди 27 январь куни «Ошэлектро» ОАЖ матбуот хизмати.
Чегарадаги вазият кескинлашгани сабабли 35/10 кВ «Самарқандек» нимстанциясидан тармоққа уланган 10 кВ «Орто-Боз» электр узатиш линияси узилиб қолган. Қуйидаги аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолди - Оқ-Сай, Кўк-Тош, Орто-Бўз, Янги-Бақ, Тош-Тумшук, Кўк-Терек. Чегара ҳудудидаги вазият туфайли электр таъминотини тиклашнинг ҳозирча имкони йўқ.
Боткен вилоятининг қолган аҳоли пунктлари нормал режимда электр энергияси билан таъминланган. Ҳеч қандай узилишлар йўқ.