Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Отангга бор, онангга бор ёхуд 11 та хонадон қаерга сувга борсин?..

Отангга бор, онангга бор ёхуд 11 та хонадон қаерга сувга борсин?..

Aндижон шаҳар “Буюк турон” МФЙ 4-5-тор Тож махал  кўчасининг 11 та хонадони Aндижон туманига яқин жойда жойлашган. Ушбу хонадонлар ичимлик суви муаммосидан азият чекмоқда. Халқ депутатлари Aндижон шаҳар Кенгаши депутати Хикматилло Тошходжаев ушбу муаммони ўрганиш мақсадида ҳудудга борди.

“Андижон сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлимининг руҳсати билан Aндижон тумани фуқаролари белгиланган тартибда сув тортиб тармоққа уланган. Тармоқ ушбу Тож маҳал кўчасидан ҳам ўтади.

Ўтган сув қувурига ушбу 11 та фуқаро уланишига руҳсат сўралганида “Андижон сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими томонидан ҳеч қандай амалий ёрдам берилмаслигини билдирган.

- Бир неча маротаба президент порталига қилинган мурожаатлар эътиборсиз қолиб кетмоқда дейди фуқаро Мамажонова Шаҳноза ая. Маҳалла аҳли ҳеч бўлмаса кўчма ичимлик суви билан таъминланишини сўрашганида ҳам амалий натижа бўлмаётганлиги билдирилди. Фуқаролар нима қилишини билмай сарсон.

Сув – ҳаёт манбайи. Ҳар биримизга сув жуда-жуда зарур, бу табиий нарса. Айниқса хозирги пандемия даврида қўлларимизни тез-тез ювиб туришимиз зарур.  Биз мутасаддилардан амалий ишларнинг натижасини кутиб қоламиз. Ушбу масала юзасидан депутат “Андижон сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими детат сўрови юборишини маълум қилди.

Киритилди: 22:38 12.08.2020. Ўқилди: 2487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!