Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Отам шафқатсиз бўлмаган": Саддам Ҳусайннинг қизи интервью берди (ВИДЕО)

"Отам шафқатсиз бўлмаган": Саддам Ҳусайннинг қизи интервью берди (ВИДЕО)

Ироқнинг марҳум раҳбари Саддам Ҳусайннинг қизи Саудия Aрабистони каналига интервью берди. Бу ҳақда Мисрдаги NoonPost нашри хабар берди.

Рагад Саддам Ҳусайн 15 йил давомида оммавий ахборот воситаларининг эътиборини жалб қилмади ва араб экранларида кўринмади.

Саудия Aрабистони каналига берган интервьюсида у отаси, болалиги, Ҳусайн Камел билан турмуш қуриши ва унинг ўлими, Ироқнинг Кувайтга бостириб кириши ва ниҳоят, мамлакат ҳудудида можароларни келтириб чиқаришда Эроннинг роли ҳақида гапириб берди.

Саддамнинг қизи отасининг ҳукмронлиги ва унинг қатлидан кейинги даврни қандай таърифлашини айтиб берди. Aёлнинг сўзларига кўра, унинг оиласи Бағдод қулаганидан кейин кўплаб қийин вазиятларни бошдан кечирган ва Сурия ҳамда Иордания ўртасида кўчиб ўтишга мажбур бўлган.

Саддам Ҳусайн давридаги ва ҳозирги Ироқни таққослаб, у аввал халқ катта ҳурматга сазовор бўлгани ва ҳеч ким халқни хафа қила олмаслигини, мамлакат фаровон бўлганини таъкидлади.

"Одамлар болаларининг хавфсиз эканлигига ва тирикчилик қила олишига ишонган ҳолда яшашган", деди Рагад.

Мамлакатдаги мавжуд вазият ҳақида гап кетганда, Саддам Ҳусайннинг қизи Ироқдаги бўлиниш ҳозирги босқичдаги энг муҳим муаммо эканлигини билдирди. У содир бўлаётган воқеада Эронни айблади. “Эронликлар Ироқни қонуний ҳокимият бўлмаган тақдирда эгаллаб олишди ва мамлакат осон нишонга айланди. Ҳеч қандай жиддий қаршилик йўқ, шунинг учун Эрон аралашуви шафқатсиз миқёсга эга бўлди", деди Рагад.

Саддам Ҳусайннинг атрофидаги одамлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳақидаги айбловга жавобан қизи отасининг қандай инсон бўлганини айтди. Унга кўра, Саддам болалари билан бирга балиқ овлаган, сузишган ва отда юришган, уйга келганда эса уларни бағрига босган. 

Мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этишни хоҳлаши ҳақидаги саволга Рагад "Ҳамма нарса бўлиши мумкин", деб жавоб қайтарди.

Маълумот учун, Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн AҚШ 2000-йилларнинг бошларида Ироққа бостириб киргандан сўнг ҳокимиятдан четлатилган ва 2006 йил 30 декабрда Ироқ суди томонидан қатл этилган.

 

Киритилди: 17:55 23.02.2021. Ўқилди: 5985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!