Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Отабек Умаров қайнонаси Зироатхон Мирзиёевани туғилган куни билан табриклади

Отабек Умаров қайнонаси Зироатхон Мирзиёевани туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров 4 декабрь куни Instagram’даги саҳифасида қайнонаси Зироатхон Мирзиёевани туғилган куни билан табриклади.

Отабек Умаров ўз саҳифасига Зироатхон Мирзиёеванинг расмини жойлаган ва унга «Илоҳим бахтимизга соғ бўлинг!», — дея изоҳ қолдирган.

Отабек Умаров Президент оиласининг ижтимоий тармоқлардаги энг фаол вакили бўлиб, божаси Ойбек Турсуновни 24 ноябрь куни таваллуд куни билан табриклаган эди (тўнғич куёв неча ёшга тўлгани маълум эмас). Аввалроқ 4 ноябрь куни Отабек Умаров божасининг рафиқаси Саида Мирзиёевани, 8 август куни ўз рафиқаси Шаҳноза Мирзиёевани, 1 августда ўз онасини таваллуд кунлари билан қутлаган эди. 28 октябрда эса оила қурганликларига 12 йил тўлгани муносабати билан Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева бир-бирларини табриклашган эди (айтмоқчи, Отабек Умаров 17 сентябрда тўнғич қизи Маърифатхонни 11 ёшга тўлгани билан, 29 октябрда эса кенжа қизи Ранияни ҳам туғилган билан куни табриклаган).

Киритилди: 06:26 05.12.2019. Ўқилди: 5037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!