Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди

Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди

МОҚ раҳбарияти жойларда федерация ҳамда ассоциациялар, уларга қарашли ўқув-машғулот базаларига ташриф буюриб, терма жамоаларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари билан танишишни бошлади.

Дастлаб Олимпия ўйинларида делегациямиз ғазнасига мунтазам қимматли медалларни тақдим қилиб келаётган Ўзбекистон бокс федерациясининг яқин 2 ва 4 йиллик режалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон бокс федерацияси расмийлари иштирок этишди.

Расмийлар боксчиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини кейинги Олимпиадаларда ҳам давом эттириш лозимлигини таъкидлашди. Бунинг учун терма жамоамизнинг муҳим мусобақаларга тайёргарлик кўришига барча шароитларни яратиб бериш, селекция ва фармакология йўналишлари бўйича ишни янада кучайтириш борасида тавсиялар берилди.

Шунингдек, аёллар бокси бўйича ҳам бир қатор йўналишлар белгилаб олинди. Қизларимиз ҳам тўлиқ таркибда Лос-Анжелес-2028 га лицензия олишлари, аёллар боксида ҳам Олимпиада медалини қўлга киритиш устувор вазифалардан экани таъкидланди.

Бугун расмийлар кун давомида Ўзбекистон дзюдо ва теннис федерацияларига ҳам ташриф буюриб, уларнинг тақдимотлари билан танишишлари режа қилинган.

Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилдиОтабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди

Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди

Киритилди: 18:02 02.12.2024. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!