Бугун 13 апрель, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Отабек Умаров билан содир бўлган ЙТҲнинг иштирокчиси: "Мен тирикман"

Отабек Умаров билан содир бўлган ЙТҲнинг иштирокчиси: "Мен тирикман"

Ижтимоий тармоқларда Отабек Умаров билан содир бўлган йўл транспорт ҳодисанинг иштирокчиси Бобир Маматов ушбу ЙТҲнинг қандай содир бўлганлигини сўзлаб берди.

13 февраль куни Пушкин метросининг атрофида кечки соат 18:00 - 18:30 ларда  содир бўлган ЙТҲ Отабек Умаров мотоцикли билан келиб урилган "Эпика" автомобилининг эгаси Бобир Маматов бўлган.

"ГАИ ходимлари келди, олиб кетди" деган хабарларнинг барчаси ёлғон ҳисобланади, - деди Б.Маматов - Асосийси, мени ўлганим ҳам ёлғон. Оллоҳга минг шукур мен соппа-соғман.

Ижтимоий тармоқларда ўзим ҳақимда турли ёлғон маълумотларни эшитдим, ўқидим. Ростини айтсам, Отабек Умаровни ўзим машинамда касалхонага олиб борганман. У хавотир оладиган даражада оғир жароҳатланмаган эди.

Отабек Умаровнинг яқинлари берган маълумотга кўра, у ҳозирда Жанубий Кореяда даволанмоқда. Шу кунга қадар икки ҳафталик карантинда сақланган. Бугун жарроҳлик операцияси ўтказилган.

Манба: rost24.uz

Киритилди: 23:00 04.03.2021. Ўқилди: 16575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!