Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди ўтказилган матбуот анжуманида ёрдамчи мураббий Владо Радмановичга Отабек Шукуров ҳамроҳлик қилди.
У терма жамоа эртанги ўйинга тайёрлигини билдирар экан, жумладан, шундай деди: “Муҳими – асосий таркиб футболчиларининг барчаси шу ерда”.
Шукуров Қатар билан Осиё кубогидаги учрашувга ҳам тўхталиб ўтди.
“Осиё кубоги бошқа турнир, ундаги натижанинг қадри ҳам ўзгача эди. Ўшанда пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик, уни лотереяга қиёслаш мумкин. Эртанги баҳсда эса Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳаракат қиламиз”, дейди терма жамоа таянч ярим ҳимоячиси.
Қатар — Ўзбекистон учрашуви 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.