Камчатка ҳудудининг Оссора қишлоғида яшовчи эркак онасига қўпол жавоб қайтарган ўғлининг жағини синдирди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси вилоят бошқармаси сайтида хабар берилди.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, 8 яшар бола онасига гап қайтаргач, ота ўғлини кийимидан ушлаб, уни бўйи баравар кўтарган ва куч билан ерга ташлаган. Кейин юзига муштлаган.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси 2-қисмининг "в" банди ("Қасддан ўртача оғирликдаги жароҳат етказиш") билан иш қўзғатилди. Бунга қадар унга нисбатан Жиноят кодексининг 156-моддаси ("Вояга етмаганга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик") бўйича иш қўзғатилган.