Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

От ўғриси қўлга тушди. Бу ҳам етмагандек...

A A A
От ўғриси қўлга тушди. Бу ҳам етмагандек...

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий бошқарув вакиллари ҳамкорликда чегара минтақаларида яшовчи фуқароларга ноқонуний ишларни амалга оширмаслик ҳақида тушунтириш беришига қарамасдан, давлат чегараларидан қўшни республикаларга ноқонуний ўтиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Хусусан, 1995 йилда Сирдарё вилояти, Ховос туманида туғилган фуқаро Ш.Р муқаддам 2014 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди томонидан судланган бўлишига қарамай, қайта жиноят йўлига кирди.

Ш.Р 2018 йил 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси ўзи истиқомат қиладиган Янгиобод тумани Пастки Сармич қишлоғи ҳудудидан ўтган “ўзбек-тожик” чегарасига яқин жойлашган Тожикистон Республикаси Суғд вилояти Шаҳристон тумани Холдорқипчоқ қишлоғи ҳудудига қонунга хилоф равишда айланма йўллар орқали ўтган. Бу ҳам етмагандек, Тожикистон Республикаси фуқароси Н.Мнинг бозор нархи 10.500.000 (ўн миллион беш юз минг) сўмлик отларини ўғирлаб, чегара тўғрисидаги қонунларни бузиб ўтаётганда жиноят устида чегарачиларимиз томонидан қўлга олинган.

Тўпланган далиллар ва судланувчининг ўз айбига иқрор бўлганлиги ҳисобга олиниб, Ш.Р Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми ва 223-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, қилмишига яраша жазо олди.

Manba: uza.uz

Киритилди: 15:03 10.10.2018. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар