Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Осиё ўйинлари: Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум

Осиё ўйинлари: Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.

Чорак финалда Япония U-23 терма жамоаси КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари финал йўлланмаси учун мезбон Японияга қарши майдонга тушади.

Ярим финал учрашуви 30 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да "Nagai" стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 чорак финалда Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Киритилди: 19:33 26.09.2026. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!