Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Осиё тараққиёт банки 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси навбатдаги тўғридан-тўғри (давлат кафолатисиз) қарз маблағларини Осиё Тараққиёт Банкидан (ОТБ) жалб қилишга эришди.

Бу ҳақида Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси матбуот хизмати маълум қилди. Компания ва ОТБ ўртасида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри (давлат кафолатисиз) қарз маблағларини жалб қилиш бўйича музокаралар муваффақиятли якунланди ва шартнома имзоланди.

Жалб қилинган маблағлар Компания томонидан тижорат шартлари асосида тижорат банклар тақдим этадиган ипотека кредитларини ва яшил уй-жойларни молиялаштириш ҳамда қайта молиялаштириш учун йўналтирилади.

– Ушбу шартноманинг имзоланиши Компания ва ОТБ ҳамкорлиги доирасидаги навбатдаги муҳим бир ютуқдир. ОТБ билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, тижорат банкларини узлуксиз ресурс билан таъминлаш ва бу орқали аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларга ипотека кредитлари бўйича янада қулай шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Компания Бош ижрочи директори Муроджон Фармонов.

Киритилди: 16:30 03.04.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!