Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси матбуот анжуманида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядро иншоотларига берилган зарбаларни Хиросима ва Нагасакидаги атом бомбалари билан солиштирган баёнотларига изоҳ берди.
Япон сиёсатчиси тарихий воқеаларга баҳоларни одатда экспертлар беришини таъкидлади.
"Уруш пайтида атом бомбасидан жабр кўрган ягона давлат сифатида Япония ядро қуроли сабаб бўлган вайронагарчилик ҳеч қачон такрорланмаслиги кераклигига ишонч ҳосил қилади ва ядро қуролидан холи дунё яратиш йўлида ишлашда давом этади. Баёнотда билдирган фикрингизга келсак, тарихий воқеаларга баҳолар одатда экспертлар томонидан берилади", - деди Хаяси.
Бир кун аввал Трамп АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига берган зарбаларини Иккинчи жаҳон урушига “тугатган” Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаларини ташлаш билан қиёслаган эди. Давлат раҳбари Эрон ядро дастури “ўнлаб йиллар орқага чекинди” деб даъво қилди. Шу билан бирга, у Эрон уранни бойитишда давом эца, унга янги зарбалар берилишини истисно этмади.