25−28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида IV халқаро Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди.
Rally Muynak экстремал автомобиль мусобақалари дастлаб Ўзбекистон президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК-5611-сон қарорига мувофиқ 2019 йил ўтказилган.
Мусобақаларда двигатель ҳажми 1600 см³ ва 2000 см³ бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга, двигатель ҳажми 1600 см³ бўлган багги спорт автотранспортлари ҳамда двигатель ҳажми 152 см³ дан 500 см³ гача бўлган мотоцикллар иштирок этди.
Спорт автомобиллари умумий узунлиги 425 километрни ташкил этувчи трасса бўйлаб ҳаракатланди. Ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубидаги экстремал ҳудудлардан иборат. Багги ва мототцикл мусобақалари эса махсус трассада ўтказилди.
“Пойга давомида трекнинг энг хавфли жойларида ҳам хавфсизлик меъёрларига амал қилингани ва тажриба туфайли иштирокчилар жиддий жароҳат олмади”, — дейилади Қорақалпоғистон туризм вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Ғолиблар
А-8 класси бўйича 1600 см³
А-9 класси бўйича 2000 см³
Багги бўйича
Мотоцикллар клaccи бўйича 125 см³
Мотоцикллар клaccи бўйича 500 см³
Мўйноқда ушбу кунларда мусобақа жараёнларидан ташқари кундузи ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтган бўлса, кечқурун диджейларнинг электрон мусиқий концерт дастурлари ташкиллаштирилди.