Венгрия бош вазири Виктор Орбан унинг мамлакати Украина армияси сонини кўпайтиришни молиялаштирмаслигини айтди.
"Биз ўз армиямизга сармоя киритишимиз керак, аммо улар (Европа етакчилари. - РТ) биз украиналикларни узоқ йиллар давомида миллиардлаб маблағ билан таъминлашимизни кутмоқда. Биз позициямизни аниқ маълум қилдик: Венгрия тўлов қилмайди," - деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия расмийларининг вазифаси ўз халқини ҳимоя қилишдир.