Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Орбан: "Россия активлари масаласи Европа Иттифоқи саммити кун тартибидан олиб ташланди"

Орбан: "Россия активлари масаласи Европа Иттифоқи саммити кун тартибидан олиб ташланди"

18-19 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчиларининг саммитида Ғарбда музлатилган Россия молиявий активларини мусодара қилиш масаласи кўриб чиқилмайди.

Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан журналистларга маълум қилган.

"Европа комиссияси президенти Россиянинг музлатилган активлари масаласи кун тартибига кирмаслигини маълум қилди.

Бу қарор, аввалроқ Евроиттифоққа аъзо давлатлар, хусусан, бундай механизмга қарши бўлган Венгрия ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида активларнинг мусодара қилиниши эҳтимоли кун тартибидан олиб ташланди" - деди Орбан.

Киритилди: 07:45 18.12.2025. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!