Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Оқолтин ва Чилонзорда дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахс қўлга олинди

A A A
Оқолтин ва Чилонзорда дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахс қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.У. ва бошқалар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттириш мақсадида 121 дона “Remdesivir” номли дори воситасини 6 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.М. ва бошқалар 129 дона “COVIFOR” номли дори воситасини 6 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:12 10.09.2021. Ўқилди: 2074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!