Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Оқдарёда автобусни тошбўрон қилган 14 йигит 15 суткага қамалди

A A A
Оқдарёда автобусни тошбўрон қилган 14 йигит 15 суткага қамалди

Оқдарё туманида Бухорога бораётган автобус бир гуруҳ шахслар томонидан тошбўрон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Самарқанд вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, 2023-йил 28-июл куни соат тахминан 14:00 да Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобил йўлида вилоятлараро йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган “Дамас” машинаси ҳайдовчиси билан йўл талашиб ўзаро тортишиб қолишган.

Шундан сўнг “Дамас” ҳайдовчиси Й.Ш. Оқдарё туманидан ўтган М-37 автомобил йўлида танишлари билан автобус йўлини тўсиб, ҳаракатланишига йўл қўймасдан, транспортга шикаст етказган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

ИИБнинг қўшимча маълумот беришича, воқеада иштирок этган 14 нафар шахсга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 19:19 29.07.2023. Ўқилди: 3171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!