Бу яқин атрофда Фаластин тарафдорлари намойиши бўлиб ўтаётган пайтда содир бўлди.
Тегишли кадрлар ижтимоий тармоқда тарқатилди. “Мен журналистман. Илтимос, ёлғон маълумот чоп этишни бас қилинг, - деб қичқиради йигит, ўша пайтда полиция уни тўхтатмоқчи. Яқин атрофдаги яна бир киши намойишчи томон сув отиб оловни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.
Маълумотларга кўра, эркак ўзини ёндирмоқчи бўлганидан кейин қўлида энгил куйиш жароҳати олган.
Гувоҳларнинг хабар беришича, гап телеканалнинг Ғазо сектори ҳақидаги ёлғон маълумот тарқатганидан ғазабланган CBS журналисти ҳақида кетмоқда.
Ғазо учун ўзини ёқиб юборишга уринган намойишчилар сони ортиб бормоқда
Ҳозиргача тўрт киши АҚШ ҳукуматининг Исроилни қўллаб-қувватлашига қарши норозилик сифатида ўзини ёқиб юборишга уринган.
2023 йил 1 декабрь куни Фаластин байроғини ушлаб турган фаол Исроилнинг Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги Бош консуллиги олдида ўзини ёндиришга уринди. У оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Намойишчининг жинси, ёши ва исми ҳақида маълумот берилмаган.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 25 ёшли фаол аскари Аарон Бушнел 24 февраль куни Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ўзини ёқиб юборди. Шундай қилиб, Бушнел Ғазода Исроил геноцидига қарши норозилик билдиришга қарор қилди.
Учувчи ўзига бензин сепиб, «Мен энди геноцид жиноятига шерик бўлмайман», «Мен ҳозир жуда қаттиқ норозилик намойишини уюштиряпман, лекин менинг ҳаракатларим юзма-юз кўринишда унчалик муҳим эмас» деган сўзлар билан ўзини ёқиб юборди. Фаластинликлар босқинчилар қўлида нималарни бошдан кечираётгани ҳақида."
Интернетдаги кадрларда Бушнелнинг сўнгги нафасигача «Фаластинга озодлик!» деб бақиргани кўринади.
Айни пайтда дипломатик миссия хавфсизлик хизмати полициячиларидан бири олов ичида бўлган Бушнелга қурол кўрсатиб, кутмоқда. Яна бир полициячи: «Бизга қурол керак эмас, ўт ўчириш мосламаси керак», деб ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.
Метрополитан полиция департаментининг маълум қилишича, 25 ёшли Бушнел ўзини ёқиб юборганидан кейин вафот этган.
11 сентябрь куни Бостонда ижтимоий тармоқда ўзини Метт Нелсон деб таништирган эркак Ғазо секторидаги геноцидга норозилик билдирган видеони тарқатганидан сўнг ўзини ёқиб юборди.