Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Оқ уй Россияни президентлик сайловига аралашишда айбламоқчи

Оқ уй Россияни президентлик сайловига аралашишда айбламоқчи

Бу ҳада CNN хабар бермоқда.

Телеканал манбаларига кўра, АҚШ президенти маъмурияти Россиянинг ҳаракатларини очиқчасига қоралайди, мамлакат Адлия вазирлиги эса Москванинг яширин кампаниясига қарши қаратилган чораларни эълон қилади.

Манбаларнинг таъкидлашича, Америка расмийларининг эътибори “Кремлнинг ташвиқот ҳаракатларининг асосий элементи” деб ҳисобланган Россиянинг RT телеканалига, шунингдек, Ижтимоий лойиҳалаштириш агентлигига қаратилган. Буларнинг иккаласи аллақачон АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган.

Қўшма Штатлар ҳукумати Россиянинг 2016 йилги президентлик сайловига аралашувини текшираётган эди. Тергов Россия сайловларга аралашган, бироқ Доналд Трамп билан тил бириктирмаган деган хулосага келган. 2018 йилда АҚШ расмийлари Евгений Пригожин ва унинг “троллар фабрикаси”га алоқадор яна 12 кишини сайловларга аралашишда айблади. Россия томони ҳар доим АҚШ сайловларига аралашувни ҳақидаги айбловларни инкор этиб келади.

Киритилди: 00:20 05.09.2024. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!