Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Оқ уй: "Россия ва Украина ҳеч қачон тинчликка ҳозиргидек яқин бўлмаган"

Оқ уй: "Россия ва Украина ҳеч қачон тинчликка ҳозиргидек яқин бўлмаган"

Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича музокараларда қатнашаётган томонлар ҳеч қачон тинчликка ҳозиргидек яқин бўлмаган.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

"Биз ҳеч қачон тинчлик келишувига ҳозиргидек яқин бўлмаганмиз. Президент Дональд Трамп сиз билганингиздек, бу мақсадга эришишга қатъий қарор қилган", - дея таъкидлади у.

Ливиттнинг қўшимча қилишича, Украинадаги ҳарбий амалиётлар АҚШнинг аввалги маъмурияти туфайли бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш 2022 йилнинг 24 февралида бошланган.

Киритилди: 23:19 17.03.2025. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!