Оқ уйнинг билдиришича, Исроил бугундан бошлаб Ғазо сектори шимолида маҳаллий аҳолига хавфли ҳудудларни тарк этишига рухсат бериш учун ҳар куни тўрт соатлик гуманитар танаффусларни амалга оширишни бошлайди.
Хабар қилинишича, Исроил расмийлари Вашингтонни ушбу танаффуслар вақтида Ғазода Исроил ҳарбий операция ўтказилмаслигига ишонтирган.
Оқ уй бу қарорни тўғри йўналишдаги қадам дея баҳолади.