Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Оқ уй Эрондан ядровий материалларни олиб чиқиш эҳтимолини истисно қилмади

Оқ уй Эрондан ядровий материалларни олиб чиқиш эҳтимолини истисно қилмади

Оқ уй вакили Кэролайн Левитт АҚШ Эрондан ядровий материалларни олиб чиқишга уриниш эҳтимолини истисно қилмаслигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бу вариант Доналд Трамп томонидан кўриб чиқилаётган сценарийлардан бири ҳисобланади.

“Бу кўриб чиқилаётган вариантлардан бири. Аммо мен бу ҳақда батафсил изоҳ бермайман ва уни истисно ҳам қилмайман”, деди Левитт.

Шунингдек, у АҚШ раҳбариятининг кейинги қадамлари ҳақида олдиндан аниқ фикр билдириш мумкин эмаслигини қўшимча қилди.

Киритилди: 22:17 18.03.2026. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!