АҚШ маъмурияти ва Конгресс ўртасидаги давлат қарзининг юқори чегараси бўйича келишувлар Украинага ёрдам бериш учун қўшимча маблағ ажратишга таъсир қилмайди, деди Оқ уй.
31 май куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти ва президент Жо Байден ўртасидаги келишув доирасида тайёрланган мамлакатнинг давлат қарзи ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтади.
The New York Times таъкидлаганидек, АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдам учун ажратилган бюджети сентябр ойи атрофида тугайди.