Тарихий биопик “Оппенгеймер” бутун дунё бўйлаб кинотеатрларда 718 миллион доллардан ортиқ даромад келтириб, 2023 йилда “Галактика қўриқчилари-3”дан кейин энг кўп даромад келтирган тўртинчи фильм бўлди.
Бунгача “Оппенгеймер” Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди ва барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган R-рейтингли 10 та фильмига кирди.
“Оппенгеймер” атом бомбаси ихтирочиларидан бири Роберт Оппенгеймернинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Фильмда бош ролларни Киллиан Мёрфи, Эмили Блант, Роберт Дауни, Метт Деймон, Жош Хартнет, Кеннет Брана, Рами Малек, Гари Олдман ва бошқалар ижро этган.