Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

OpenAI, Meta ва Amazon Трампнинг инаугурациясига 1 миллион доллардан хайрия қилади

OpenAI, Meta ва Amazon Трампнинг инаугурациясига 1 миллион доллардан хайрия қилади

ChatGPT ботини яратган OpenAI компанияси Доналд Трампнинг инаугурация фондига 1 миллион доллар хайрия қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fox New хабар берди.

Компания директори Сэм Алтман ўз баёнотида Доналд Трамп Қўшма Штатларни “сунъий интеллект асрига” олиб боришини, шунинг учун OpenAI раҳбари “Американи ҳаммадан олдинда бўлиши учун унинг қилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр”лигини ёзган.

12 декабр куни The Wall Street Journal нашри Meta Доналд Трампнинг инаугурациясига миллион доллар хайрия қилгани ҳақида хабар берди. Орадан бин кун ўтиб, Amazon ҳам худди шундай миқдорда хайрия қилиши маълум бўлди.

Киритилди: 17:32 14.12.2024. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!