Бугун 30 ноябрь, 2020 йил, душанба

O'ZB

Опа-сингил ниқоб тақишни сўраган қоровулга 27 марта пичоқ урди

Опа-сингил ниқоб тақишни сўраган қоровулга 27 марта пичоқ урди

Чикагода икки аёл қотилликка уринишда айбланмоқда, улардан бири қўриқчининг дўконга киришдан олдин ниқоб тақиш кераклиги ҳақидаги талабига жавобан унга пичоқ билан 27 марта жароҳат етказган. Бу ҳақда Chicago Tribune хабар бермоқда.

Опа-сингиллар Жессика ва Жайла Хилл якшанба куни Чикагодаги дўконлардан бирига ёпилишидан олдин кириб келишди, қўриқчи уларга яқинлашиб, ниқоб тақишни ва антисептик воситалардан фойдаланиш кераклигини айтди. Манбага кўра, қизлар бу талабни рад этишган. Шунда қоровул улардан дўкондан чиқиб кетишни талаб қилган. Шунда опа-сингиллардан бири эркакни ахлат қутиси билан уриб, сўнг сочларидан ушлаб турган. Иккинчиси эса тароққа яширилган кичкина пичоқ билан қоровулга 27 марта зарба берган. Ярадор бўлишига қарамай, эркак полиция келгунига қадар опа-сингилларни дўконда ушлаб туришга муваффақ бўлди. У касалхонага етказилди, жарроҳлик талаб қилинмади.

Aёллар қотилликка уринишда айбланмоқда ва Хиллнинг адвокати опа-сингиллар ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилишганини айтди. Судья гувоҳларнинг кўрсатмалари ва камерадаги ёзувларни келтириб, уларни гаров эвазига озод қилишни рад этди.

Суд жараёни келаси ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Киритилди: 15:26 28.10.2020. Ўқилди: 5493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!