Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

"Онлайн дўкон" мижозларига 4 млрд. сўм зарар етказилишининг олди олинди

A A A
"Онлайн дўкон" мижозларига 4 млрд. сўм зарар етказилишининг олди олинди

Тошкент шаҳрида яшовчи 28 ёшли Р.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги аёллар сумкаларини сотиш фаолияти йўлга қўйилган, 40 минг обуначига эга бўлган "онлайн дўкони"ни ноъмалум шахс томонидан эгаллаб олиниб, тадбиркорнинг номидан мижозларга сумка учун "акция эълон қилинган"лиги кўрсатилиб, алдов йўли билан фуқароларнинг пуллари ўзлаштирилаётганлиги маълум қилинган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида яшовчи 20 ёшли Д.Д. ва унинг жиноий шериклари 20 ёшли Б.А., 18 ёшли Ю.С. ва 19 ёшли А.Н.лар содир этганлиги аниқланди.

Улар тадбиркор Р.Ж.нинг "онлайн дўкони"ни бошқарув ҳуқуқи сақланиб қолган мобил қурилмани бозордан сотиб олгач, ёлғон акция ўтказиш орқали "онлайн дўкон" мижозларини алдаб, кўп сонли фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришни мақсад қилганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Д.Д. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Д.Д. ва бошқалар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 15:32 05.04.2023. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!