Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Онкологик касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича Хитой билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Онкологик касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича Хитой билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

🇨🇳 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарходжон Ташпулатов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлди.

✅ Вакилларимиз ташриф буюрган Шэньси провинциясида кўплаб етакчи тиббиёт муассасалари, олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари жойлашган бўлиб, радиотерапия соҳасида юқори технологияли ускуналар ишлаб чиқариш бўйича салмоқли ютуқларга эришилган.

📌 Хусусан, “DAI OUR Group” компанияси ишлаб чиқаришдан тортиб, ускуналарни йиғиш, созлаш ва етказиб беришгача бўлган хизматларни таклиф этиш билан бирга, юқори сифатли ўқув дастурлари билан таъминлайди.

🔗 Сафар давомида ўзбек мутахассислари радиотерапия соҳасидаги энг замонавий технологиялар, хусусан, бош мия касалликларини даволашда қўлланиладиган дунёдаги ягона нусхадаги гамма-пичоқ тизимлари билан яқиндан танишди.

💻 Шунингдек, делегация чизиқли тезлатгич (“Linac”) ускунаси жойлашган ҳудудда “DAI OUR Group” компаниясининг “Taichi” номли ускунаси ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлди. Унинг ёрдамида беморни даволаш жараёни бўйича жонли трансляция олиб борилди ҳамда мазкур технологиянинг афзалликлари ва бошқарув жараёнлари билан таништирилди.

💬 Делегация вакилларининг таъкидлашича, бу жараённинг мамлакатимизда йўлга қўйилиши онкологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг сифатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

➡️ Сафар давомида “DAI OUR Group” компанияси билан гамма-пичоқ, “Taichi” тизими, чизиқли тезлаткичлар ёрдамида онкологик касалликларни диагностика қилиш ҳамда даволаш технологиялари соҳасида фаол ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

🤝 Аниқроғи, пойтахтимиздаги Миллий тиббиёт маркази ҳамда Фарғона водийси, Оролбўйи ва воҳа ҳудудлари учун замонавий ускуналарни ДХШ асосида олиб келиб ўрнатиш, шунингдек, улардан фойдаланиш борасида тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва бу жараёнга хорижлик мутахассисларни жалб қилиш каби йўналишларда лойиҳалар амалга оширилиши юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

📝 Сафар якунида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Sheng-Ke International” МЧЖ ва “Our United Corporation” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу келишув Ўзбекистон ва Хитой ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ва мамлакатимизда онкология соҳасида янги босқични бошлаб беришга асос бўлади.

Киритилди: 11:43 25.12.2024. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!