Ростов вилояти суди аёлнинг эътиборсизлиги туфайли чақалоқни ўлдирганлик айбини тан олди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Тергов натижаларига кўра, фарзандини овқатлантирганидан сўнг онаси унинг ёнида ухлаб қолади ва ўзи билмагам ҳолда унинг оғзини ва бурни ўз танаси билан ёпиб қўяди. Қисқа вақтдан сўнг чақалоқ ҳаво етишмаслиги сабаб вафот этади.
Суд аёлни бир йилга озодликдан маҳрум қилди.